17 октябр 2020 154

Наманган туманида 4 ёшли пиёда ЙТҲ туфайли жароҳат олди

28 сентябрь куни соат 19:30 ларда, "Наманган-Мингбулоқ" йўлининг 1-км.да, Наманган тумани "Равнақ" МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро "Кобальт" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2016 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 8 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага