15 сентябр 2020 128

Наманган вилоятида бекатдан кўмир ўғирлаганлар қўлга олинди

3 сентябрь куни соат 23:30ларда Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Поп бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида туманда яшовчи фуқаро бекатлардан бирида вагон назоратчиси бўлиб ишлайдиган шахс билан тил бириктириб, Поп-1 бекатининг учинчи йўлида турган усти очиқ юк вагонидан, 15 дона оқ елим қопга солинган 642 кг. кўмир маҳсулотларини ҳеч кимдан сўрамасдан олиб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага