4 август 2020 264

Наманганда 1 кунда 2 ЙТҲ, 2 қурбон...

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ҳудудларда муҳокама йиғилишлари, тарғибот ва рейд тадбирлари мунтазам олиб борилишига қарамай афсуски деярли ҳар куни турли даражадаги ЙТҲлар содир бўлмоқда. Уларнинг аксарияти эса айнан вояга етмаган, ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган болалар билан боғлиқ.

Шу йил 3 август куни соат 17:50 ларда Тўрақўрғон тумани Янгиҳаёт МФЙ ички йўлида “Треккер” русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Худди шу куни соат 21.30ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада Нексия ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Автоҳалокат сабаб вафот этган марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ҳаракат иштирокчиларига эса йўлларда белгиланган қонун-қоидаларни ҳурмат қилишларини сўраб қоламиз. Йўлингиз бехатар бўлсин.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага