21 июл 2021 169

Наманганда 20 миллионлик тилла тақинчоқларни ўмарган шахс ушланди

2021 йил 11 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси, яшаш хонадонининг дарвозаси очиқлигидан фойдаланган номаълум шахс, меҳмонхонасидаги шкаф устида бўлган умумий нархи 20.000.000 сўмлик  бир дона тилла занжири, бир жуфт балдоқ ва 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 19 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага