16 сентябр 2020 143

Наманганда автомашинани тунаган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида шу йил 12 сентябрь кунига ўтар rечаси Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг "Нексия-3" русумли автомашинасида бўлган 200 АҚШ доллари ва 570.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган шахснинг кимлиги аниқланди ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шу ўринда фуқароларга мурожаат қилмоқчимиз, ўзингиз ва мол-мулкингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

Автомашинангизни ҳеч қачон қаровсиз ва очиқ ҳолда қолдирманг. Уни қулфлаганингизга ишонч ҳосил қилсангизгина транспорт воситасидан узоқлашинг.

Сизнинг бу ҳаракатингиз кимнидир жиноят қилишдан, ўзингизга эса зарар етишидан асрайди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага