10 октябр 2020 204

Нарпайда "Эпика" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

9 октябрь куни соат 09:30 да Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган “Эпика” автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Текширувлар натижасида фуқаронинг “Эпилепсия” касаллиги борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага