22 феврал 2021 81

Навоий вилоят ИИБ ташаббуси билан вилоят Юридик техникумида "Одам савдоси-давр муаммоси" мавзусида тадбир ташкил этилди

"Одам савдоси-давр муаммоси" мавзусидаги навбатдаги тадбир Навоий вилояти Юридик техникумида бўлиб ўтди. Унда техникум ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда А.Қодирий номидаги ахборот ресурс маркази масъул ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида иштирокчиларга одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда қабул қилинган ЎРҚ-633 сонли Қонунининг мазмун моҳияти, одам савдоси жиноятининг турлари ҳамда келиб чиқиш сабаблари, ушбу йўналишда ташкил этилган ҳудудий комиссия фаолияти юзасидан тушунчалар берилди. Бундан ташқари огоҳликка даъват этувчи видеоролик ҳамда буклетлар иштирокчилар диққатига етказилди.

"Ушбу ўтказилган тадбир давомида ўқувчи-ёшлар одам савдоси жинояти бўйича тушунчаларга эга бўлишди.", - дейди, Навоий вилояти ИИБ ТваЭККБ катта тезкор вакили, катта лейтенант Ж.Бекпўлатов. Шунингдек, мавзу доирасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди. Бу каби тадбирларни келгусида барча ўқув муассасаларида босқичма-босқич ташкиллаштирамиз.

Тадбир якунида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш бўйича истиқболли режалар белгиланиб олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага