16 март 2020 493

Навоийда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар давом этмоқда

Бугун ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Айни мақсадларга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбири Навоий шаҳридаги 11-сонли умутаълим мактабида вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими томонидан ташкил этилди. 

Тадбир давомида ўқувчи ёшларга вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди, Маҳсус гуруҳ ходимлари, кинология хизмати ходимлари томонидан қизиқарли чиқишлар намойиш этилди. 

“Бугунги тадбир орқали ёшларимизни ҳарбий соҳага қизиқишлари янада ортди. Айниқса ҳарбий қурол- аслаҳалар ҳамда техникаларнинг намойиши ўқувчиларда катта таъсурот қолдирди. Биз мазкур тарғибот тадбирларини янда кучайтириб нафақат шаҳар ҳудудида балки вилоятнинг чекка олис қишлоқларига ҳам бориб ёшлар билан учрашиб уларда ватанпарварлик, юртга садоқат руҳини жонлантиришга ҳаракат қиламиз.”-дейди вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи капитан Ш. Ражабов.

Шунингдек, тадбир давомида кинология хизмати ходимлари томонидан хизмат итлари ёрдамида наркотик ва портловчи моддаларни аниқлаш, шартли жиноятчини қўлга олиш бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага