14 март 2020 437

Навоийда профилактика кунлари доирасида мактабларда ҳарбий- ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

Ёшларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, шу юртга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш , юртимизнинг мудофаа ҳамда ички хавфсизлик қудратини ўсиб  келаётган ёш авлод онгига сингдириш мақсадида Кармана туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида кенг қамровли профилактика тадбирлари ташкил этилди. Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда юзлаб ёшлар фаол иштирок этишди. 

“Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда бу каби тарғиботларнинг алоҳида ўрни бор. Биз мазкур йўналишдаги ишларни янада кучайтириб ҳар бир ёш билан алоҳида ишлашни мақсад қилганмиз. Ишонаман бу албатта келажакда ўзининг ижобий натижасини бериб ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилашга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.”-дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник У.Адизов.

Дарҳақиқат, тизим мутассадилари томонидан ўтказилаётган мазкур тадбирлар ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантирибгина қолмай, уларни ҳақиқий ватанпарвар ёшлар қилиб тарбиялашда алоҳида аҳамиятга эга.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага