18 март 2020 465

Навоийда ширкат раиси фирибгарлик жиноятига қўл урди

Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 1983 йил Навоий шаҳрида туғилган, П. Анинг аризаси юзасидан олиб борилган тадбир давомида, 1964 йил Кармана туманида туғилган, “Дўрман” МФЙда яшовчи, шу тумандаги “ Ф боғдорчилик узумчилик” ширкати раиси И.Р фуқаро П.Ага ширкат ҳудудидан 12 сотих ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, ундан Кармана туманидаги “Файз” номли кафеда 6 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан И.Р га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага