10 март 2020 233

Навоийда уй олиб бераман деб 41 миллион сўм пулларини олган устамон фирибгар қўлга олинди

2020 йилнинг 02 март куни ариза билан, 1989 йилда туғилган, Кармана тумани Варқ МФЙда яшовчи, “Анна Фарм” МЧЖ раҳбари С.Д мурожаат қилиб, таниши 1972 йилда туғилган Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи, “Мир Амир Зиё Умидлари” МЧЖ раҳбари Б.Р унинг ишончига кириб, 2018 йилнинг 13 апрель куни, Навоий шаҳар Спутник қўрғонидан 1 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, жами 41 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Б.Рга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан тўпланган жиноят иши қўзғатилган. Доно халқимизда ажойиб нақл бор бузоқни югургани сомонхонагача....

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага