6 июн 2021 130

Назарий билимлар мустаҳкамланмоқда

Барча ИИВ академик лицей ўқувчилари қатори ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари ҳам ички ишлар органларида дипломолди амалиётини ўташди.

Лицейнинг 3-босқич ўқувчилари жорий йилнинг 4 майидан 31 май кунига қадар жами 144 соатлик дипломолди амалиётини ўзининг яшаш ҳудудида, яъни Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳарларидаги ички ишлар органларида ўтадилар.

Амалиётлар ўқувчиларда ички ишлар органлари соҳавий хизматларида фаолият олиб боришга оид билим ва кўникмаларни шакллантириб, назарий билимларни амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва синовдан ўтказиш, касблар бўйича амалий имтиҳон топшириқларини бажариш учун материаллар тўплашда муҳим аҳамият касб этади.

Дипломолди амалиёти назарий билимларнинг ички ишлар органлари фаолиятига уйғунлашувининг муҳим воситаси ҳисобланиб, ўқувчиларда хизмат интизомига қатъий риоя этиш ва шахсий масъулият ҳиссини шакллантиришга йўналтирилди. Амалиёт даврида ўқувчилар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жисмоний ва юридик шахслар-нинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ички ишлар органларида маъмурий амалиёт фаолиятида иш юритиш тартиблари билан яқиндан танишдилар.

Амалиёт якунида ўқувчилар билан йиғилиш ўтказилиб, амалиёт натижалари муҳокама қилинди. Унда ўқувчиларнинг танишув ўқув амалиёти бўйича таассуротлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шу билан бирга, амалиёт даврида лицей ўқувчилари ўзлари бириктирилган ҳудудларда истиқомат қилувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож, ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй юмушларига кўмаклашди. Бундай ҳолатлар бўлажак ички ишлар ходимларининг касбига бўлган фидойилиги ва аҳоли тинчлигини сақлаш каби масъулият-ли бурчларини сидқидилдан бажариш кўникмаларини ошириш учун хизмат қилади.

Зафарбек БОБОҚУЛОВ, ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи директори ўринбосари, подполковник

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага