23 феврал 2020 741

Ноқонуний қурол ва психотроп дори воситасини олиб юрган шахс ушланди

Жорий йилнинг 16 февраль куни Учтепа тумани 7-сонли ИИБга хизматга жалб қилинган, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси 4-батальон 3-отряди ходими сафдор Қ.Ахмедов ва Миллий гвардия ходими тахминан соат 20:30ларда ўз худудларида хизмат олиб бораётган вақтларида Учтепа тумани 14 мавзеси 1 уй олдида бир номаълум шахс, ички ишлар органлари ходимларини кўриб ўз харакатларида шубха уйғотгани учун текширмоқчи бўлган вақтларида қочиб кетмоқчи бўлади лекин ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушланиб, шу жойнинг ўзида тинтув ўтказилганда кастюмининг ён чўнтагидан “Пневматик” пистолет, 3 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Регапед” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланиб, Учтепа тумани 7-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилганда ушбу шахс Яшнабод туманида  яшовчи 1998 йилда туғилган С.З. эканлиги аниқланди. Хозирда мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага