3 март 2021 204

“Одам савдоси ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва тақдим қилиш” мавзусида семинар-тренинг

БМТнинг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг (БМТ НЖҚКБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 февраль куни “Одам савдоси ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва тақдим қилиш” мавзусида ўқув семинар-тренинги ўтказилди.

Семинар-тренингда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д. Розенблум (онлайн), БМТнинг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари А. Миттал, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я. Абдулҳаков, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ишчи гуруҳ вакиллари З. Ходжаева ва Н. Ходжабаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати вакили, БМТ НЖҚКБ минтақавий эксперти Л. Илибезова (онлайн),  Одам савдоси ва мигрантлар контрабандаси масалалари бўйича БМТнинг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий маслаҳатчиси доктор Р. Сиргедиене (онлайн), Мамлакат бўйича дастур координатори Л.Турсунов, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) техник масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ж. Аструп (онлайн), ХМТ мутахассиси, “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси О. Липкану (онлайн), одам савдоси ва мигрантлар контрабандаси соҳасидаги тадқиқотлар масалалари  бўйича  бўлим бошлиғи, доктор Ф. Сариccа (онлайн), АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг сиёсий масалалар бўйича ходими Б. Шервуд (онлайн), Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази директори Н. Каримова ва раис ўринбосари Ш. Қосимова, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика маркази директорининг ўринбосари О. Қосимов ва марказнинг ҳуқуқшуноси Х. Раҳматов, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Судялар олий мактаби, Олий суд, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари Миллий Маркази вакили, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), молия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ижтимоий фикр" маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Одам савдоси ва мигрантлар контрабандаси масалалари бўйича БМТнинг НЖҚКБ Марказий Осиё бўйича минтақавий маслаҳатчиси доктор Р. Сиргедиене очди ва барча иштирокчиларни йиғилиш кун тартиби билан таништирди. Сўнг, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я. Абдулҳаков, БМТнинг НЖҚКБ Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари А. Миттал ва АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д. Розенблумлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилган ишларни юқори баҳоладилар.

“Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнат: замонавий тенденциялар ва маълумотларни йиғиш тизими”, “Нодавлат нотижорат ташкилот: Одам савдоси бўйича қўшимча маълумот манбаси”, “Қирғизистонда аниқланган одам савдоси ҳолатлари бўйича статистик маълумотлар: муаммо ва ютуқлар”, “Одам савдоси бўйича жиноий ишлар ҳақида маълумотлар: муҳим кўрсаткичлар ва ҳисоботлар”, “Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари бўйича маълумотлар: муҳим кўрсаткичлар ва ҳисоботлар”, “Одам савдоси бўйича БМТ НЖҚКБ глобал маърузалари (GLOTiP) ва маълумотлар йиғиш методологияси” ва “Одам савдоси бўйича АҚШ давлат департаменти маърузаси ва маълумотлар йиғиш методологияси” номли маърузаларда, ушбу соҳадаги муҳим масалалар мазмун-моҳиятини очиб беришди.

Тадбир якунида маърузачилар ва халқаро экспертлар саволларга жавоб беришди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага