13 март 2020 475

Оммавий тартибсизликнинг олдини олиш бўйича махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди

Наманган вилояти ички ишлар органлари шахсий таркибини оммавий тартибсизликларни бартараф этиш вазифаларини бажарилиши борасидаги ҳаракатларини ўрганиш, бошқарув органлари ва ҳамкорликда жалб этиладиган кучларни жанговар вазифаларни бажаришга тайёргарлиги ҳолатини текшириш, ҳокимият, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва алоқадор идоралари билан ҳамкорлик масалалари самарадорлигини таъминлаш мақсадида 11 март куни вилоят ИИБ томонидан Наманган шаҳар “Отчопар” ўйингохида “Оммавий тартибсизликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзусида ҳамкорликдаги махсус тактик машқи ўтказилди. 

Унда Наманган вилояти ва Наманган шаҳар ҳокимлиги, вилоят ИИБ, Прокуратура, ДХХ, Миллий Гвардия, ФВБ, Божхона, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа алоқадор идоралар вакиллари иштирок этишди. 

Машқ афсонасига кўра, 11 март куни соат 09:30 да Наманган шаҳар “Дўстлик бозори” ҳудудида буюмларни харид қилиш учун келган фуқаролар ва чакана савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар бозор ҳудудида мунтазам равишда электр манбаи ўчирилаётганлиги натижасида пластик карталардан савдо қилиш имкони бўлмаётганлигидан норози бўлиб, 200 нафарга яқин сотувчи ва фуқаролар тўпланиб, рухсат этилмаган намойишшни режалаштираётганлиги хақида вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси батальони наряди ходимлари томонидан Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига маълумот тақдим этилди.

Юзага келган вазиятга баҳо бериб, ҳамкорликдаги тезкор штаб бошлиғи-Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Атаходжаев томонидан барча ички ишлар органлари маъмурий биноларини қўриқлаш ва мудофаа этилиши ҳамда оммавий тартибсизликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва махсус куч-воситалари орқали вазият бартараф этилди.

Юртимизга "Наврўз" умумхалқ байрами якинлашиб келмоқда. Ушбу байрамда шаҳар-у қишлоқларда, боғ-у хиёбонларда турли сайиллар, байрам тантаналари нишонланади. Наманган вилояти аҳолиси байрамни кўтаринки кайфият ва беҳавотир қарши олишлари учун ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида масъулиятни яна бир карра ошириш лозим бўлади. Юқоридаги каби махсус тактик машқлари эса ходимларнинг бу борадаги жанговар салоҳияти ҳамда жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлайди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага