22 феврал 2021 168

Ўқотар қуролини ихтиёрий равишда топшириш жавобгарликдан озод этади

Пойтахтда ИИББ, прокуратура, ДХХ ва Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ҳокимлик ва бошқа идораларнинг фаол иштирокида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида 5 февраль кунидан 19 февралга қадар: гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 36 та жиноят фактлари аниқланиб, 1266 граммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди; 231 та пичоқ, кастет, бита ва бошқа хавфли буюмлар топилиб олиб қўйилди, шунингдек жиноят содир этганликлари учун қидирувга эълон қилинган 13 та шахслар қўлга олинди. Бундан ташқари, ўқотар қурол ва аслаҳаларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ 5 та факт аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, ўқотар қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади (248 модда “Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш”, 3 қисм).

Масалан. Ўтказилган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбирлари давомида уч нафар фуқаро ички ишлар органларига ўз ихтиёрлари билан мурожаат қилиб, ўқотар қуролларини топширдилар. Ҳар бир ҳолатда қуроллар ов милтиқлари бўлиб, фуқароларнинг ота-боболарига тегишли бўлган. Қуролларни ўз ихтиёрлари билан топширган учала фуқаролар ҳам жиноий жавобгарликдан озод этилдилар.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага