30 июл 2020 334

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт ходимларини ишга таклиф этади

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Тошкент шаҳридаги Бадиий гимнастика спорт мажмуасида (Юнусобод тумани Тор хўжа ота кўчаси, 2-А уй) ташкил этилган вақтинчалик шифохонага тиббиёт ходимлари ишга таклиф этилади.

Вақтинчалик шифохонага қуйидаги тиббиёт ходимлари 14 кунлик иш фаолияти учун ишга жалб этилади ва иш ҳақи жойида берилади:

Шифокорлар 126 нафар - иш ҳақи 25 млн. сўм

Ҳамширалар 235 нафар - иш ҳақи 15 млн. сўм

Кичик тиббиёт ходимлари 190 нафар - иш ҳақи 10 млн. сўм

Иш жараёнида ўзининг ижобий кўрсатгичлари билан ўрнак бўлган ходимларга кўрсатилган иш ҳақига қўшимча равишда 6% лик устама ҳақ тўланади.

Маълумот учун: (98) 115-29-39 Т.Маматқулов

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага