12 декабр 2020 1442

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакилларининг Европа Иттифоқининг “LEICA” дастури экспертлари делегацияси билан учрашуви

2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакиллари билан Европа Иттифоқининг “LEICA” дастури экспертлари делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Э.Э. Марупов, ИИВ ТваЭҚКББ бўлими бошлиғи A.М. Мирходжаев ва ТваЭҚКББ ИИВ етакчи мутахассиси Т.У. Aтаниязов Европа Иттифоқининг “LEICA” дастур делегацияси томонидан - лойиҳа директори Ж.Рибо-Гейяр, лойиҳа координатори Г.Беридзе, бош эксперт В. Коротенко ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси дастур менежери А. Лиамине Салваньи иштирок этди.

Учрашув жараёнида экспертлар томонидан “LEICA” дастури лойиҳаси юзасидан тақдимот ўтказилиб, унинг асосий мақсади сифатида Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш салоҳиятини оширишга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг мазкур лойиҳа директори Ж.Рибо-Гейяр ушбу дастур бугунги кунда бошланғич босқичда эканлигини билдириб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шу билан бирга дастур лойиҳасининг устувор йўналишлари тўрт босқичдан иборатлиги ва 4 йилга мўлжалланганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашув жараёнида ИИВ вакиллари ва Европа Иттифоқи экспертлари ўртасида “LEICA” дастури доирасидаги ҳамкорликни амалга оширишнинг истиқболли масалалари ҳамда натижалари муҳокама қилинди.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага