8 июн 2021 315

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Кинематография агентлиги ўртасида Меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ш.Т.Ризаевлар томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жорий йилнинг 8 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Кинематография агентлиги билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этиишга қаратилган ибратли қисқа видеороликлар ва бадиий фильмларни мунтазам равишда суратга олиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳамкорликда  амалга ошириладиган  ишлар бўйича Меморандум имзоланди.

Суҳбат давомида,  аҳоли орасида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, аҳолининг билим ва дунё қарашини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан ҳамкорлик мунасабатлари келишиб олинди. Ҳуқубузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси бошлиғи зиммасига профилактика хизматининг барча қилинган ишлар Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқиш топшириғи юклатилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага