22 март 2021 196

Ўзбошимчалик қилган фирибгар

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 15 март куни шаҳар 4-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи, Д.Ш. 2018 йил август ойида, таниши шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида вақтинча яшовчи, Х.Ғ.га шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида жойлашган акаси Д.Р.нинг номида бўлган 500 квадрат метрга тенг бўлган савдо-сотиқ қилиш учун мўлжалланган нотурар жойни 430.000.000 (тўрт юз ўттиз миллион) сўм пулларга сотади.

Фуқаро Д.Ш. ушбу мулкни яқин қариндошлари билан келишмаган ҳолда бойлик орттириш мақсадида, ўзбошимчалик билан сотиб юбориши ҳамда бунинг оқибатида яқин қариндошлар ўртасида узоқ вақтдан буён келишмовчилик давом этиб келади.

Шундан сўнг, Д.Ш.нинг турмуш ўртоғи Ю.Т. 2020 йил 14 январь кунида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига даъво билан мурожаат қилиб, шаҳардаги давлат нотариал идораси томонидан 2018 йилнинг 2 август кунидаги Д.Р. ва Х.Ғ.ларнинг ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилдириб, нотурар жойни қайтариб олган ва Х.Ғ.дан олган 430.000.000 (тўрт юз ўттиз миллион) сўм пулларни қайтариб бермаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан, 15 март куни Д.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага