22 сентябр 2020 403

Пастдарғом туманида металл шар ўғрилари ушланди

20 сентябрь куни соат 6:45да Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Учқудуқ темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1990 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи И.У. ва 1988 йилда туғилган М.У.лар Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармасининг ГМЗ-3 заводига келаётган юк поезди таркибида бўлган юк вагонидан, ҳар бирининг оғирлиги тахминан 5 кг бўлган, жами 134 дона металл шарларни ноқонуний равишда олаётган вақтида аниқланиб, ушланган ҳамда холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ  Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага