14 май 2020 581

Пластик картани бировнинг қўлига беришнинг оқибати

13 май куни Асака тумани ИИБга “Ниёзботир” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Р. ариза билан мурожаат қилган. Аризада айтилишича, 5 май куни соат 11:00 ларда “Ҳамкорбанк” АТБ Асака туман филиали олдида Шаҳрихон тумани, Шаҳрихон маҳалласида яшовчи Д.Х. га ҳисобида 5 319 000 сўм пули бўлган банк пластик картасини нақдлаштириб бериш учун берган. Вақт ўтиб, Д.Х. пластик картасидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани маълум бўлган. Жабрланувчи фирибгарлик йўли билан пластик картасини қўлга киритган Д.Х. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ходимларнинг тезкор тадбирлари натижасида Д.Х. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага