19 май 2020 446

Почта хизматлари орқали жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарида посилка ва бандероллар қабул қилина бошланди

Ўзбекистон Республикасида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш бўйича махсус комиссиянинг 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб Республика ҳудуди 3 тоифага (қизил, сариқ, яшил) бўлиниб, карантин бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Санитария – эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Санитария – эпидемиология назорати давлат инспекцияси мутахассислари тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш тизимида коронавирус инфекциясини “СOVID-19” тарқалиб кетилишини олдини олиш борасидаги тадбирларни кучайтириш билан бирга, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхонларида сақланаётган махсус контингентнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни тақозо этмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талабалари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган махсус контингентнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида тизимдаги барча жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган махсус контингентнинг қариндошлари томонидан юборилаётган посилка ва бандерол фақатгина почта хизматлари орқали қабул қилинишини маълум қиламиз.

ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага