13 январ 2021 180

Пойтахтимизда қайд этилган гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар

2021 йилнинг 9 январь куни Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадбир давомида, Миробод тумани А.Фитрат кўчасида Яшнобод туманида яшовчи 1997 й.т. фуқаро З.А. тўхтатиб, холислар иштирокида текширилганида, унинг эгнида бўлган қора рангли курткаси ташқи чап тараф чўнтагида 1 дона оқ қоғозга ўралган гугурт қутиси ичида яшил рангли ўткир ҳидли модда ва эгнида бўлган қора рангли шимининг ўнг тараф олди чўнтаги ичидан оқ қоғозга ўралган яшил рангли ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди.

Ўтказилган суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра фуқаро З.Адан олинган модда таркибида фаол гиёҳвандлик модда “тетрогидроканнабинол” мавжудлиги ва унинг оғирлиги 1.42 граммга тенглиги ва “марихуана” деб аталиши аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаро З.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни соат 18:00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасида Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи 2002 й.т. фуқаро М.А. тўхтатилиб текширилган вақтида эгнидаги шимининг чап ташқи чўнтагидан 1 дона оқ қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли ўткир кўкимтирсимон модда борлиги аниқланиб, мазкур модда холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган. 

Ўтказилган суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро М.Адан олинган модда таркибида фаол гиёҳвандлик модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг умумий оғирлиги 1,19 граммни ташкил этиши аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тергов бўлими томонидан М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага