22 май 2020 104

Пробация назорати остида жазо муддатини ўтаётган 25 нафар шахслар инсонпарварлик тамойиллари асосида муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмаси асосида пойтахтимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик мақсадида ўтказилаётган кенг қамровли “Тозалаш” профилактик тадбирлари давомида ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар баробарида “Сайёр суд” муҳокамалари ҳам ташкил этилмоқда.

Жумладан, қилмишидан пушаймонда бўлган, суд томонидан тайинланган чеклов ва мажбуриятларни тўлиқ бажарган, яшаш жойидан ижобий тавсифланиб келинган ҳамда келгусида Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиб ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган  25 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман Судига тақдимномалар киритилди.

Туман ички ишлар органлари Пробация бўлинмаси томонидан киритилган тақдимномалар Суд томонидан қаноатлантирилиб, ушбу шахслар ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда инсонпарварлик тамойиллари асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, шубҳасизки, инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилади. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилиниб, Пробация хизмати назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслар, ўзларига тайинланган жазони берилган имконият сифатида тушунсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Чунки, улар жазо муддатини жазони ижро этиш колонияларида эмас, балки, оиласи бағрида, фарзандлари, қариндошлари, қўни-қўшни, қолаверса, жамиятдан айро яшамаган ҳолда ўтайдилар. 

Юнусобод тумани ИИО Пробация бўлинмаси
 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага