14 декабр 2020 893

Профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган "Қаҳрамонлар" қамоққа олинди

2020 йилнинг 29 ноябрь куни тунги соат 01-00ларда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ навбатчилик қисмининг Гулистон шаҳар, Баҳор маҳалласи Тошкент йўли кўчасида жойлашган “Сафина” номли кафеда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарига асосан, воқеа жойига етиб борган ушбу маҳалла профилактика инспектори Гулистон шаҳар ИИО ФМБда, маъмурий назоратда турувчи, “Сафина” кафесини иш юритувчиси бўлиб ишловчи фуқаро Д.С ҳамда уч нафар нотаниш шахслар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўриб, маъмурий назорат остида турган Д.С нинг маъмурий назорат қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги сабабли улар ўтирган жойни ўзининг телефон аппарати билан фотосуратга олиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уларни 3-сонли ИИБга боришни таклиф қилган.

Шу вақтда, унинг олдига маст ҳолатда бўлган фуқаро К.Л ҳамда маъмурий назорат остида бўлган Д.С келиб, биргаликда ходимга нисбатан носамимий қўпол муносабатда бўлиб, иккаласи бирга профилактика инспекторини бош, юз қисми ва баданини турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказишган ҳамда профилактика инспекторининг телефон аппаратини олиб, ерга уриб синдириб яроқсиз ҳолатга келтиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар К.Л ва Д.С ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага