26 апрел 2021 594

Қалбаки таҳлил натижалари тайёрлаб берган вақтларида ушланди

Андижон вилояти ИИБ ТХТБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари 2004 й.т. М.У. ҳамда 2004 й.т. Н.М. "Дўстлик” чегара назорат пости яқинида тезкор тадбирга холис харидор сифатида жалб этилган 2 нафар фуқарога 110.000 сўмга ПЦР (covid-19 таҳлил маълумотномаси) қилиб берамиз”, деб тадбир иштирокчиларидан фуқаролик паспортини олиб, 20 дақиқадан сўнг 2 дона “Ковид-19” таҳлил маълумотномасини олиб келиб бериб, 110.000 сўм пулларни олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Тадбир давомида М.У.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона Коронавирус (COVID-19) инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона “АСЕR” ноутбук ва 1 дона “ЕРСОN” рангли принтерлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага