25 сентябр 2020 291

Қарши шаҳрида жойлашган бир неча бозорлар маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилди

Республика махсус комиссиясининг баёнига кўра, ҳафтада бир кун барча бозорларда санитар тозалаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлсада,  21 сентябрь куни Қарши шаҳар "Равоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган "Нахшаб" буюм бозори раиси Ш.Р., "Севинч" савдо мажмуаси раиси Ш.Т. ҳамда "Ерқўрғон" озиқ-овқат улгуржи деҳқон бозори раиси ўринбосари Ш.К.лар санитар ишларни амалга оширмасдан фаолият юритиб келганлиги аниқланиб, ҳудуд профилактика катта инспектори майор М.Муродов томонидан уларни хар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 2-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.

Мазкур ҳолат, 22 сентябрь куни суд томонидан кўриб чиқилиб, юқорида номлари қайд этилган бозор маъмурияти раҳбарларининг ҳар бирларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага