8 апрел 2021
193
Қаршида ака-укалар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўғирликка қўл уришди
Қарши шаҳар "Беклар" МФЙда яшовчилар М.Е ва З.Е.лар 7 март куни соат 12:30 ларда ўғирлик қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, шу МФЙда яшовчи Б.У раҳбарлик қилиб келаётган “КОМФОРТ БАРАКА ЛЮКС” МЧЖнинг балансида бўлган, ҳозирги кундаги баҳоси 35.000.000 сўмни ташкил қилувчи қуввати 250 кВтли трансформаторни яширин равишда ўғирлаш йўли билан талон-торож қилишганлиги ППХ ва ЖТСБ ППХБ 1-отряд бўлинма командири ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб ушланган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Е ва З.Е.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати