6 сентябр 2020 378

Қибрайда 70 ёшли эркак 6 кг марихуана ва 26 туп каннабис билан ушланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 19 август куни Қибрай туманида ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида, дала ҳовлисида кўп миқдорда каннабис ўсимлиги етиштириб, уйида марихуана сақлаб келаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

2011 йил­ – тақиқланган экинлар, яъни, гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва ўтказиш билан шуғуллангани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бугунги кунда озодликда бўлган 70 ёшли нафақахўр Б.Д. дала ҳовлисидаги иссиқхонасида жами 26 туп каннабис (таркибида гиёҳванд моддаси бўлган) ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг хонадонида 6 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси нинг 270-моддаси ҳамда 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбир ИИББ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган. Ҳозирда «Қорадори-2020» тадбири доирасида ишлар давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага