22 ноябр 2020 86

Қизилтепа туман ИИБ ходимлари кўмагида фуқароларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, муҳтожларига ёрдам кўрсатилмоқда

Вилоят ИИБ ходимлари томонидан аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини ечишга қаратилган кўплаб самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, чекка туманларда яшовчи фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида ишсиз, ичкиликка ружу қўйган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга қайтарилгани бу борадаги ишларнинг амалий натижасидир.

Биргина, Қизилтепа тумани мисолида айтишимиз мумкинки, жорий йилнинг ҳозирги давригача бўлган муддатда туманда яшовчи кўплаб фуқаролар ИИБ профилактика инспекторлари кўмагида ишга жойлаштирилган, яна бир қанчаси ичкиликдан фориғ бўлиб соғлом ҳаётга қайтарилган.  

Қолаверса шошмашошарлик оқибатида билиб-билмай жиноят кўчасига кирган, жазо муддатини ўтаб оиласи бағрига қайтган бир гуруҳ фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши, уларнинг турмуш шароитларидан доимий хабар олиниши келажакда бу йўлга кирмасликларига туртки бўлмоқда.

Туманда вояга етмаганлар ва хотин қизлар билан боғлиқ жиноятларнинг кескин камайганлиги, айрим маҳаллаларда эса умуман қайд этилмаганлиги профилактика инспекторларининг меҳнат маҳсули десак муболаға бўлмайди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага