5 май 2020 554

Қоғоз қимматга тушди

4 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2019 йилнинг февраль ойида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи А.У. Бухоро вилояти Қоракўл туманилик К.Ж.га қоғоз хом ашёсини олиб беришни ваъда қилади. ТХАЙ кўчасида учрашган пайтда бухоролик К.Ж. мушкулини осон қилишга “киришган” А.У.га 4 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни бериб юборади. Бироқ вақт ўтиб, фирибгарлик қурбонига айланиб қолганига, ишонгани пулларини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганига амин бўлади ва бу ҳақида ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилади. Туман ички ишлар бошқармаси ходимлари саъй-ҳаракатлари натижасида А.У. ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага