15 сентябр 2020 94

Қўқон шаҳрида вояга етмаган фуқаро “Gigant” русумли велосипедни ўғирлаб кетганлиги аниқланди

6 сентябрь куни вояга етмаган А.Н. “Авғонбоғ" жоме масжиди олдида қаровсиз қолдирилган М.С.га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Gigant” русумли велосипедини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага