23 феврал 2021 135

Қўшма Фармойиш ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош прокурори томонидан имзоланган Қўшма Фармойиш ижроси юзасидан Тошкент вилоятида ҳам амалий тадбирлар йўлга қўйилди.

Жумладан, вилоятининг Ангрен, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига қарши кураш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмасига ҳамда контрабанда, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларини олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижро этиш учун киришилди.

Хусусан, режага мувофиқ Чирчиқ шаҳар прокуратураси, ИИБ 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва шаҳар ИИБ томонидан жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни узлуксиз таъминлаш ҳамда жиноятларни олдини олиш борасида кундузги ва тунги навбатчиликлар ташкил этилди.

Жорий йил 22 февраль куни 14 та йўналиш бўйича жами 87 нафар Миллий Гвардия, профилактика инспекторлари, пост-патруль хизмати, кинолог ва ИИБ ЙХҲБ ходимларидан иборат тунги гуруҳ экипажлари шаҳар ҳудуди бўйлаб навбатчиликка чиқарилди.

Мазкур йўналишда ишлар давом эттирилади.

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага