8 апрел 2021 194

Қўшнисидан пул ўғирлаганликда гумонланувчи қиз қўлга олинди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 23 ёшли Сарвиноз Ш. мурожаат қилиб, яшаб турган ижарадаги хонадонидан 3.250.000 сўм пули йўқолганини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилган тергов ишлари натижасида шу хонадонда яшовчи 21 ёшли Севара Ж. ўғриликда гумонланмоқда. Севаранинг сўзларига кўра, у Сарвиноз ухлаб ётганидан фойдаланиб унинг пулини ўғирлаган.

Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага