4 май 2021 268

Қотиллик юзасидан муҳокама ўтказилди

Жорий йилнинг 3 май куни Ургут тумани “Терак” маҳалласида 2021 йил 30 апрель куни шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.П. О.К. раҳбарлигидаги деҳқон хўжалигига тегишли бўлган 0,50 гектар ер майдонининг 0,20 гектарига ўзбошимчалик билан эккан ток кўчатлари хўжалик раҳбари томонидан бузиб ташланганидан ғазабланиб, ўзаро келиб чиққан жанжал давомида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг бўйин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирганлиги ҳолати кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.       

Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари, марҳум ва айбланувчининг яқин қариндошлари иштирок этишди. 

Жиноят ва муҳокама тафсилотлари тез орада ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали намойиш этилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага