11 март 2020 687

Қумқўрғонда ёшлар учун бўш иш ўринлари яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги "Мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, улар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғриси”даги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил давомида Сурхондарё вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг галдаги ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича учрашуви Қумқўрғон тумани “Боболочин” маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган “Ботирали” кўп тармоқли хусусий корхонасида бўлиб ўтди.

Жазони ижро этиш муасассасидан озод этилиб, ҳозирги кунда Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими Пробация ҳисобида турган 20 нафар ҳамда 10 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, “Ботирали” кўп тармоқли хусусий корхонасида янги бўш иш ўринлари ташкил қилиниб, қурилиш ва ишлаб чиқариш йўналишларига ишга қабул қилинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ёшларга ушбу корхонага ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатлар тантанали топширилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи, туман ҳокими ҳамда бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида яқин келажакда қуриладиган бозор ва иншоотлар майдонларини кўришиб, яратиладиган бўш иш ўринлари бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага