9 июн 2020 465

Қурол ўйинчоқ эмас

6 июнь куни соат 21.00 ларда Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Қ.С.  ўртоқлари билан бирга Яккабоғ туманида жойлашган, фуқаро Ж.М. га қарашли “Fish brееding” фермер хўжалигининг балиқ етиштириладиган кўлига бориб, у ерда “Gamo” русумли пневматик милтиқдан кўлдаги ўрдакларни овлаш мақсадида ўқ узиб, сўнг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда 50 метр узоқликдаги кўл бўйида жойлашган дала шийпони олдида турган, унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро Ч.С. ни милтиқ биноклидан кузатмоқчи бўлиб, безорилик оқибатида милтиқни у томонга қаратган вақтида тепкини босиб юбориши натижасида, милтиқнинг қўрғошинли ўқи фуқаро С.Ч. нинг ўнг елкасига бориб теккан ва унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан шикасти етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага