1 август 2020 159

Қувасой шаҳрида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси фуқарони ўлимига сабабчи бўлди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 29 июль куни фуқаро А.С. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Лашкар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.Х.ни уриб юбориши оқибатида велосипедчи Т.Х тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага