12 июн 2021 149

Риштон туманида гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

3 июнь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бўжай маҳалласи ҳудудида яшовчи М.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 110 туп кўкнор ва 18 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага