15 октябр 2020 463

Риштон туманида “Нексия-2” автомашина тиркамасида бўлган бир нафар фуқаро вафот этди

12 октябрь куни И.У. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашинасини "Пастки Бешкапа" қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, тиркама автомашинага уланган жойидан чиқиб, йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатда, тиркамада бўлган йўловчи М.С. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, тиркамада бўлган Х.Р. тан жароҳати олиб билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага