17 октябр 2020 283

Риштон туманида вояга етмаган пиёда ЙТҲ оқибатида вафот этди

14 октябрь куни фуқаро Т.В. “ГАЗ-53” русумли автомашинасини "Бўжай" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган вояга етмаган пиёда Д.М.ни уриб юбориши оқибатида Д.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага