6 июн 2021 555

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот

2021 йил 05 июнь куни соат 22:00 ларда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Ғойибота” маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида Пайариқ тумани “Туркибола” маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган Б. ҳамда шу маҳаллада яшовчи 1994 йилда туғилган С. лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида С. қўлидаги темир бўлаги билан Б.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган, ҳамда мулкини шикастлаган.

Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми "л" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага