13 март 2020 183

Самарқандда ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари томонидан машғулотлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сон қарори ижроси юзасидан ИИВнинг 2020 йил 6 март кунидаги кўрсатмаси талабларига мувофиқ, Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика инспекторлари билан ИИВ Самарқанд академик лицейи Малака ошириш институти филиалида жорий йилнинг 9 март кунидан 13 март кунига қадар сайёр ўқув йиғини ташкил этилди.

Ходимларни касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари томонидан ташкил этилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда ИИВ Академияси 3-курси курсантларига бириктирилган амалиёт раҳбарлари, ИИВ Академияси Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси ўқитувчиси майор М.Т.Умматов, лицей раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, мавзуларга оид ўзаро фикрлар алмашилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага