16 октябр 2020 470

Самарқандда темир йўл изига тош бўлаги қўйиб қўйган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ТБ Навбатчилик қисмига Транспортда ХТББ ЙПКБ ходими лейтенант У. М. телефон орқали 759-сонли "Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди “Гумбаз-Мароқанд” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган вақтида темирйўл изида тош қўйилганлиги ҳақида хабар қилди.

Суриштирув давомида "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди "Гумбаз-Мароқанд" темир йўл бекатлари оралиғининг 3.741 км 7 пикетида ҳаракатланиши вақтида, темир йўл изининг ўнг томонида тош бўлаги қўйган шахс 1980 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Жовулқосим" қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. эканлиги аниқланган. 

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага