8 феврал 2020 487

Самарқандда ходимларга фаол қаршилик кўрсатган аёлга нисбатан прокуратура текширув ўтказмоқда

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а,г” ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланувчи 1982 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.Н.ни 7 февраль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мажбурий келтириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу қарор ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри ички ишлар органлари ходимларига юклатилган бўлиб, масъул ходимлар қарор ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро Х.Н.нинг иш жойига борган вақтида, фуқаро Х.Н. ёнида бўлган уяли телефон аппаратини олиб, ходимларни видеотасвирга тушириб, уларга нисбатан турли ноўрин сўзлар, бўхтон гапларни гапириб, ходимларнинг қонуний ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган.

Воқеа жойига Самарқанд шаҳар прокуратураси масъул ходимлари чиқиб, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида фуқаро Х.Н. шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан ҳам турли бўхтон сўзларни гапириб, носамимий муносабатда бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага