26 январ 2021 557

Самарқандда ЙПХ инспекторига пора беришга уринган фуқаронинг нияти амалга ошмади

2021 йил 23 январь куни Самарқанд шаҳрининг Мирзо-Улуғбек ва Б.И.Йўли қўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Х.Б. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2103” русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларининг 41 ва 7-банди талабларини бузиб келаётганлиги сабабли ЙПХ инспектори томонидан тегишли тартибда тўхтатилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи инспекторга автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериши эвазига 600.000 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ инспектори ушбу ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган. 

Мазкур билдиргига асосан, ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. ЙПХ инспекторига 600000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага