14 январ 2021 165

Савдо дўконини ўмарган ўғри қўлга олинди

Жорий йилнинг 9 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 7 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Косонсой туманида жойлашган савдо дўкони деворини бузиб кириб, 2.000.000  сўм пули, нархи 1.000.000 сўмлик тюнери, нархи 4.000.000 сўмлик кузатув камераси хотирасини ва бир дона Wi-Fi қурилмасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 11 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага