13 сентябр 2020 247

Сентябрь ойининг бошидан беш кун ичида фуқаролардан 304 та пичоқ ва 4 биталар топилди

Фуқаролар пичоқларни устки кийимларининг чўнтакларида, автомобиль салонида сақлаб юришган. Баъзи фуқароларда ҳатто икки-учтадан пичоқлар бўлган. Аксарият пичоқлар қўлда ясалган бўлиб, рўзғор ишларига ярамайди. Умуман олганда, юқорида қайд этилган барча пичоқлар инсонга зарар етказиш мақсадида олиб юрилган.

11 сентябрь куни давомида Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан бозорларга, хиёбонларга келган ва кўчаларда юрган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан 80 та пичоқлар ҳамда бир нечта кастет ва биталар топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонунининг 9 моддасига кўра: ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни олиб юриш;итинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш тақиқланади.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага