24 август 2020 370

Сейфни бузиб, 50 млн. сўм пулларни ўғирлаб кетган шахс ушланди

2020 йилнинг 20 август куни Нарпай туман ИИБга Нарпай тумани "Сарбозор" маҳалласида яшовчи, М. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 19 август куни соат 03:30 дан 2020 йил 20 август куни соат 09:35 лар оралиғида, номаълум шахс унинг яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейф қулфини қаттиқ жисм билан бузиб, ичида бўлган 50.000.000 сўм ҳамда 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини, ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, пулларини топиб беришда амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида ушбу ўғрилик жинояти, Нарпай тумани Саловат маҳалласида яшовчи, М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 50.000.000 сўм ва 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага